O‘zbekiston
yangiliklari

Human агентлиги раҳбарига суд ҳукми ўқилди

Human агентлиги раҳбарига суд ҳукми ўқилди
YANGILIKLAR
17:09, 05 апрель 2020
63
0

27 январь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида судланувчи, Human хусусий бандлик агентлиги Шоҳинур Файзуллаевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов «Газета.uz»га маълум қилди. Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Шоҳинур Файзуллаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («фирибгарлик») 4-қисми «а» банди, 179-моддаси («сохта тадбиркорлик»), 189-моддаси («савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш») 1-қисми, 192−11-моддаси 2-қисми «а» банди («нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш»), 227-моддаси («ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш») 2-қисми «а» банди ва 243-моддаси («жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш»)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган эди. Суд ҳукмига кўра, Ш. Файзуллаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 227-моддаси 2-қисми «а» банди ва 179-моддаси билан Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси («реабилитация учун асослар»)нинг тегишли бандларига асосан реабилитация қилинди ҳамда унинг айбловидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 192−11-моддаси 2-қисми «а» банди чиқарилди. Судланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б», «в» бандлари, 189-моддаси 1-қисми ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59 («бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш») ва 61 («жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари») моддаларига асосан тайинланган ҳар хил турдаги жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди. Судланувчидан 1080 нафардан ортиқ жабрланувчилар фойдасига 21 миллиард 192 минг сўмдан зиёд миқдорда моддий зарар ундирилиши белгиланди. "Газета.uz"да реклама Шунингдек, жабрланувчиларга жиноят оқибатида етказилган маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди. Собиқ сенатор Фаррух Дадахўжаев хусусий бандлик агентликларига мурожаат қилган фуқароларнинг иқтисодий ҳуқуқлари ҳимоялангмаганини таъкидлаганди. У банк акредитив орқали ҳисоб-китобни амалга ошириш таклифини билдирганди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив