Хорижда бўлиб қайтган яна бир фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди

Хорижда бўлиб қайтган яна бир фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 46 нафарга етди. Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 март куни умумий равишда 4 та коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган. Олдинроқ Швейцария ва Туркиядан келган йўловчиларда коронавирус аниқланган эди.

Место для вашей рекламы