Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа тумани ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш ҳамда Ҳазорасп тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар. Кўзда тутилаётган ўзгаришларга кўра, Ҳазорасп тумани Питнак шаҳри ҳудудидаги «А.Ибрагимов», «Муҳаббат», «Навбаҳор», «Ёшлик», «Шарлауқ» «Охунбобоев», «Обод», «Саяпир», «Шехлар», «Пастом» ва «Саидлар» ҳамда Тупроққалъа маскани ҳудудидаги «Саримой», «Нукус», «Ҳазорасп» ва «Тупроққалъа» маҳаллалар ҳудудлари ташкил этилаётган Тупроққалъа тумани таркибига ўтказилади. Питнак шаҳри эса, Тупроққалъа туманининг маъмурий маркази этиб белгиланмоқда. Ўз навбатида, чегараси ўзгартирилаётган Ҳазорасп туманидаги сайлов округларидан (25-Қизилқум, 26-Шарлауқ, 27-Темур, 28-Нурушлар, 29-Саяпир, 30-Шехлар) сайланган халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши депутатлари халқ депутатлари Тупроққалъа туман Кенгаши депутатлари ҳисобланади.

Место для вашей рекламы