ХОҚ Токио Олимпиадасининг янги саналарини эълон қилди

Халқаро олимпия қўмитаси ёзги Олимпия ўйинларининг янги саналарини тасдиқлади — мусобақалар 2021 йил 23 июлдан 8 августгача Токиода бўлиб ўтади. ХОҚ сайтида ёзилишича, Паралимпия 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтади, дея хабар қилинди ХОҚ сайтида. «Ушбу янги саналар соғлиқни сақлаш идораларига ва Ўйинларни ўтказишда иштирок этган ҳар кимга коронавирус пандемияси ва унинг оқибатлари билан курашиш учун етарли вақт беради», -дейилади қўмита баёнотида. Бу йилги мусобақага саралашдан ўтган барча спортчилар йўлланмаларини сақлаб қолишади. Бундан ташқари, қўмитада таъкидланганидек, саралаш жараёни ҳали якунига етгани йўқ, аммо уни тугатиш учун қўшимча йил етарли бўлади. Япониядаги ёзги Олимпия ўйинлари COVID-19 пандемияси сабабли бир йилга қолдирилди. Ўйинлар ўз номини сақлаб қолади — «Токио-2020».

Место для вашей рекламы