Хитойда тарқалган коронавируснинг одамдан одамга юқиши тасдиқланди

Хитой Давлат соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси коронавируснинг одамдан одамга юқиши ҳолатларини тасдиқлади, деб хабар берди Новости РАА. Қўмита тиббиёт ходимларининг касаллик юқтириши билан боғлиқ ҳолатлар ҳам мавжудлиги, ҳозирда 14 нафар тиббиёт ходимининг касаллангани маълум эканини қўшимча қилди. Умуман олганда, Хитойда 218 юқтириш ҳолати қайд этилган бўлиб, улардан 198 таси — Уханда, 5 таси — Пекинда, 1 таси — Шанхайда, 14 таси — Гуандунь провинциясида. Вирус Хитойдан ташқарида ҳам тарқалган, юқумли касалликлар Жанубий Корея, Япония ва Таиландда қайд этилган. Келиб чиқиши номаълум бўлган пневмония касаллиги ҳақида декабрь ойининг охирида хабарлар пайдо бўла бошлади. Ўшанда мутахассислар касалликнинг қўзғатувчиси янги коронавирус — 2019- nCoV тури эканлигини аниқлади. Эпидемиологик текширув баъзи беморлар маҳаллий денгиз маҳсулотлари бозорида ишлаганини кўрсатди. "Газета.uz"да реклама Коронавируслар — 30 дан ортиқ вируслардан иборат оиладир, улар икки кичик оилага бўлинади. Улар биринчи марта 1965 йилда аниқланган. Бу одамлар, уй ҳайвонлари, қушлар, чўчқалар, қорамолларга таъсир қилади. Коронавирус нафас олиш тизимига, ошқозон-ичак тракти ва асаб тизимига зарар етказиши мумкин. Вирус туфайли ЖССТ 22 январь куни Женевада бўлиб ўтадиган фавқулодда йиғилишни чақирди. Учрашув ушбу касаллик халқаро миқёсдаги соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат эканлигини аниқлаш учун ўтказилади.

Место для вашей рекламы