Хитойда коронавирусга чалинганларнинг 90 фоизи соғайди

Хитойда коронавирусга чалинган беморлар сони кундан-кунга камаймоқда. Ҳозирда шифохоналарда 4735 киши қолмоқда, инфекцияга чалинганларнинг 90 фоиздан зиёди эса соғайди, дея хабар берди РИА Новости ХХР Соғлиқни сақлаш масалалари давлат қўмитаси маълумотларига таянган ҳолда. Сўнгги маълумотларга кўра, материкдаги Хитойда коронавирус тасдиқланган ҳолатлар 81171 тага етиб, уларнинг 73159 тасида (90,13 фоиз) инсонлар соғайган ва шифохонадан рухсат берилган. ХХР Соғлиқни сақлаш масалалари давлат қўмитаси 12 март куни мамлакатда эпидемия ўзининг юқори нуқтасидан тушишни бошлаганини маълум қилган эди. Хубэй провинциясини ҳисобга олмаганда, эпидемия бошланганидан буён бутун Хитой бўйича 13370 та касаликка чалиниш ҳолати қайд этилган бўлиб, 117 киши вафот этган, ўлим даражаси 0,87 фоизни ташкил этган. Эпидемия ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясининг ўзида эса 67801 та ҳолат қайд этилиб, 3160 киши вафот этган, ўлим даражаси 4,66 фоизни ташкил этган. "Газета.uz"да реклама Сўнгги маълумотларга кўра, эпидемия бошланганидан бери касалланганлар сони бўйича биринчи бешта мамлакат орасида етакчилик қилаётган Хитойдан ташқари вирусдан вафот этиш даражаси Италияда (63927 та юқтириш ҳолати, 6077 та ўлим) энг юқори, кейинги ўринларда эса АҚШ (46371 нафар бемор, Нью-Йоркда вафот этганлар сони 125 нафар), Испания (35136/2311) ва Германия (29056/123) бормоқда. Касаллик тарқалгандан бери бутун дунёда 381 499 та касалланиш ҳолати қайд этилган. 16577 киши коронавирусдан вафот этди, 101794 киши соғайди.

Место для вашей рекламы