O‘zbekiston
yangiliklari

Хитой ташқи сиёсати меъмори Ўзбекистонга келади

Хитой ташқи сиёсати меъмори Ўзбекистонга келади
YANGILIKLAR
17:12, 05 апрель 2020
79
0

Хитой коммунистик партияси Марказий қўмитасининг ташқи ишлар масалалари бўйича гуруҳи масъул котиби Ян Цзечи Марказий Осиёга турне бошламоқда. Унинг хорижий сафари 29 февраль — 4 март кунлари бўлиб ўтади, деб хабар берди Хитой ҳукуматига тегишли телеканал журналисти. Партия сиёсий бюроси аъзоси ҳамда 2007−2013 йилларда мамлакатнинг ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган Ян Цзечи Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистонга ташриф буюриши режалаштирган. Ян Цзечи 2001−2005 йилларда Хитойнинг АҚШдаги элчиси лавозимида ишлаган, шунингдек, Хитойнинг замонавий ташқи сиёсати меъморларидан бири саналади. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби баёнотига кўра, Ян Цзечининг Ўзбекистон президенти ва ташқи ишлар вазири билан учрашуви белгиланган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив