Хитой мудофаа саноати компаниялари Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Хитойнинг «Норинко», «Виек Точмаш», «Хайтера», «Поли Технолоджи» ва бошқа мудофаа саноати компаниялари Ўзбекистонга 20 тонна тиббий буюмларни инсонпарварлик ёрдами сифатида юборди, дея хабар қилди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати. Улар бир марталик стерил тиббий қўлқоплар, ҳимоя кўзойнаклари, юз учун фильтрловчи ниқоблар ва тана ҳароратини ўлчовчи тепловизорлардан иборат. Мазкур инсонпарварлик ёрдами 29 март куни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво лайнерида Ўзбекистонга олиб келинди. Бу тиббиёт буюмлари 30 март кунидан бошлаб республикада карантин режимини таъминлашга жалб қилинган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар, тиббиёт ходимлари, шунингдек, уларга эҳтиёжи бор бошқа шахсларга тарқатилиши режалаштирилган.

Место для вашей рекламы