Хайрулла Саъдиев янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон халқ артисти, кино ва театр актёри Хайрулла Саъдиев жамоатчилик асосида Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси раисининг маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Хайрулла Саъдиев 1940 йили Тошкентда актёр Ҳабиб Саъдиев оиласида туғилган. Ўз фаолиятини театр саҳнасидан бошлаб, 1990 йилда СССР халқ артисти унвони билан мукофотланган. Шунингдек, 2005 йили «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган. Унинг укаси Ёдгор Саъдиев ҳам таниқли кино ва театр актёри ва режиссёр. Хайрулла Саъдиев меҳнат фаолиятини «5-студия» билан давом эттирмоқда. У кичик киносеварларнинг «Зумраша» журнали бадиий раҳбари ҳам ҳисобланади.

Место для вашей рекламы