Халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш тўхтатилди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистонда халқаро спорт тадбирлари ва мусобақаларини ўтказишни вақтинча тўхтатиш тўғрисида буруқ қабул қилди, дея хабар берди Спорт вазирлиги матбуот хизмати. Мазкур қарор коронавируснинг мамлакатга кириб келишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинди. Буйруқ билан халқаро мусобақаларда Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзоларининг иштироки ҳамда тизим ходимларининг хорижий хизмат сафарлари вазирлик билан келишилган ҳолда амалга оширилиши белгилаб қўйилди. Шунингдек, спорт турлари бўйича республика спорт мусобақалари (чемпионат ва кубоклар) Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий спорт мусобақаларини эса ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари билан келишган ҳолда ўтказиш вазифаси юклатилди. "Газета.uz"да реклама 22 март куни Тошкентда ўтказилиши керак бўлган «Наврўз» халқаро марафони борасида якуний қарор қабул қилинганича йўқ, дея хабар берди Спорт вазирлиги вакили «Газета.uz»га. Ҳозирда марафонни чет эллик иштирокчиларсиз ўтказиш масаласи кўриб чиқилмоқда, бироқ апрель-май ойларида ўтказилиши режалаштирилган барча мусобақалар бекор қилинди. Аввалроқ Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчирилган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати ҳам номаълум муддатга қолдирилгани хабар қилинган эди. Ушбу мусобақа 16−25 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтиши керак эди.

Место для вашей рекламы