Гулнора Каримованинг Британиядаги мол-мулклари рўйхати эълон қилинди

Буюк Британиянинг Йирик фирибгарликларга қарши курашиш бошқармаси (Serious Fraud Office) илк бор Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова билан боғлиқ бўлган мол-мулкларнинг батафсил рўйхатини эълон қилди . SFO — Буюк Британия ҳукуматининг коррупция билан боғлиқ ишларни тергов қилиш ва судга тортиш учун жавобган бўлинмасидир. 2018 йил октябрь ойида SFO 2002 йилдаги жиноий йўллар билан топилган даромадлар тўғрисидаги қонун асосида мол-мулкларни олиб қўйиш тўғрисидаги даъво билан Англия Олий судига мурожаат қилган эди. Даъво бир қатор мол-мулклар, шу жумладан учта кўчмас мулк объекти, SFO маълумотларига кўра, Гулнора Каримова ва Рустам Мадумаровлар иштирокида Ўзбекистонда коррупция билан боғлиқ операциялардан олинган. Айнан қандай активлар назарда тутилгани ўша вақтда маълум қилинмаган эди. Ўтган йилнинг декабрь ойида The Gazette журналида эълон қилинган янги даъво аризаси тўғрисидаги хабарда SFO мол-мулкларнинг тўлиқ рўйхати келтирилган. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:Суррей графлигида жойлашган Gorse Hill қасри ва унинг атрофидаги ерлар. Ушбу мулк Rawtenstall International Limited компаниясига тегишли. Британ ОАВлари ҳисоб-китобларига кўра, уйнинг қиймати 30 млн фунт стерлингни (39 миллион доллар) ташкил этади;Porchester Industries Limited компаниясига тегишли бўлган Лондон шаҳридаги 8 Market Mews кўчасидаги кўчмас мулк;Лондоннинг Chesham Place кўчасидаги Oregon Group Limited компаниясига тегишли квартира;Emirates NBD Bank банкида Рустам Мадумаров номидаги тахминан 10 миллион фунт стерлинг миқдоридаги пул ва унга ҳисобланган фоизлар;Coutts & Co банкида Quastel Midgen LLP компанияси ҳисобидаги 46,8 минг фунт стерлинг ва унга ҳисобланган фоизлар;Principia Estate ва Asset Management компанияларига тегишли бўлган 5400 фунт стерлинг;Principia Estate ва Asset Management / Farrar & Co компанияларига тегишли бўлган 7512 фунт стерлинг. Даъво бўйича жавобгарлар — Гулнора Каримова, Рустам Мадумаров ва Ислом Каримов, шунингдек, номига кўчмас мулк сотиб олинган бир қатор компаниялар. Даъвода саналган барча компаниялар Буюк Британиянинг Виржиния оролларида рўйхатга олинган. Finance Uncovered ушбу компаниялардан бирини — Rawtenstall International Limited — аноним сохта фирма деб атади. "Газета.uz"да реклама Гулнора Каримова 2019 йил март ойидан буён Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 21-умумий тартибли колонияда сақланмоқда. Шу йилнинг январь ойида Тошкентда Каримова ва бошқаларга қарши навбатдаги жиноий иш бўйича суд маҳкамаси бошланди. Шунингдек, у яна бир ишнинг иштирокчиси ҳисобланади.

Место для вашей рекламы