Гонконглик олимлар коронавируснинг неча даражада ўз кучини йўқотишини аниқлади

Гонконг универистети олимлари COVID-19 коронавируснинг қайси шароитларда мўътадил қолишини ўрганиш мақсадида тадқиқот олиб боришди. Тадқиқот хулосаларини улар medRxiv.org онлайн илмий кутубхона порталида эълон қилишди. Тадқиқот натижаларига кўра, ҳаво ҳарорати 4 °C бўлганида вирус фаол бўлади, 70 °C ҳароратда деярли ўз кучини йўқотади ҳамда гигиенанинг стандарт қоидаларига риоя қилганда бутунлай йўқолади. Олимлар COVID-19 коронавирусининг турли даражадаги ҳаво ҳароратларини текшириш мақсадида, вирус намуналарини турли шароитларда 1 дақиқадан 14 кунгача қолдиришган, сўнгра намуналарнинг патоген фаоллиги текширилган. Натижада, вирус учун энг «қулай» ҳаво ҳарорати 4 °C эканлиги маълум бўлди. Ушбу ҳароратда вирус 2 ҳафта мобайнида ҳам деярли заифлашмаган. 22 °C ҳаво ҳароратида вирус 7 кунгача фаоллигини сақлаб қолган бўлса, 37 °C ҳароратда вирус иккинчи куннинг ўзидаёқ фаоллигини йўқотган. "Газета.uz"да реклама Тадқиқотлар давомида вируснинг узоқ муддатда бўлган фаоллиги еттинчи ва ўн тўртинчи кунда текширилган. Шунинг учун унинг саккизинчи, тўққизинчи ва кейинги кунлардаги фаоллиги бўйича аниқ маълумот бериш қийин. Ушбу олимларнинг COVID-19 коронавирус бўйича ўтказган бошқа тадқиқотларига кўра, вирус пластик ва пўлат юзаларда 7 кун давомида сақланиши мумкин. Бундан ташқари, ушбу вирус хона ҳарорати ва 65% намлик шароитида тиббий ниқобларнинг ташқи қисмида етти кун ва ички қисмида 4 кун сақланиши мумкинлиги айтилган. Вирус энг қисқа муддат қоғоз юзада сақланиши ҳам маълум бўлган. Оддий ёки папирос қоғозларида вирус патогенлари 3 соат ичидаёқ йўқолган. Тадқиқот охирида мутахассислар оддий совун, 70% этиль спирти ва бошқа анъанавий воситаларнинг вирусга қарши курашдаги самарадорлигини ўрганишган. Барча воситалар фойдали эканлиги тасдиқланган.

Место для вашей рекламы