GM, Ford, Tesla ва бошқа йирик АҚШ компаниялари сунъий нафас ускуналари ишлаб чиқаради

General Motors ва Ventec Life Systems корхоналари биргаликда COVID-19 короновирус инфекциясининг энг ёмон белгилари билан курашишда жуда муҳим бўлган сунъий нафас ускуналарини (вентиляторлар) ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Ventec Life Systems расмий веб-сайтида хабар берилди. Кейинчалик Project V номини олган ушбу лойиҳага Ford Motor компанияси ҳам қўшилиб, улар биргаликда 100 кун ичида 50 мингта сунъий нафас ускуналарини (вентиляторлар) ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Вентиляторлардан ташқари, GM соғлиқни сақлаш ходимлари учун муҳим бўлган жарроҳлик ниқобларини ишлаб чиқаришини ҳам бошлашини маълум қилди. Автомобиль ишлаб чиқарувчи компания икки ҳафта ичида кунига 50 мингта жарроҳлик ниқоби ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши, зарурат туғилиши билан бу кўрсаткични кунига 100 мингтагача чиқариш режалаштирмоқда. "Газета.uz"да реклама Шунингдек, Tesla электр автомобили ишлаб чиқариш компанияси Баффолодаги заводида Medtronic компанияси билан биргаликда сунъий нафас ускуналарини ишлаб чиқариш ниятида эканини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, Жон Хопкинс институтининг маълумотларига кўра, дунё бўйлаб COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланганлар рўйхатида АҚШ етакчиликка чиқиб олди. 31 март кунига қадар АҚШда 165 минг нафарга яқин фуқарода вирус аниқланган бўлиб, улардан қарийб 6 минг нафари соғайиб кетди, 3,5 мингдан ортиқроғи эса вафот этди.

Место для вашей рекламы