Германиянинг DEG корпорацияси «Кафолат» акцияларини сотиб олмоқчи

Жорий йилнинг 23 январь куни Давлат активларини бошқариш агентлигида Германиянинг DEG инвестиция корпорацияси ҳамда «Кафолат» АЖ вакиллари ҳамкорлигида учрашув бўлиб ўтди. Корпорация вакиллари ўзбек суғурта компаниясидаги давлат улушини сотиб олишга қизиқиш билдирган. Агентлик ахборот хизмати маълумотига кўра, учрашув давомида томонларнинг ўзаро танишувидан сўнг, DEG менежери Притеш Моди корпорация Германия Тараққиёт корпорациясининг таркибий қисми эканлигини таъкидлаган. Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати "Газета.uz"да реклама У асосан ривожланиб бораётган давлатларнинг молия бозорига, хусусан суғурта бозоридаги етакчи компаниялар устав капиталида портфел инвестор сифатида иштирок этиб, ушбу суғурта компаниялари ривожига ҳисса қўшиб келаётганлигини билдирган. Агентлик вакиллари томонидан «Кафолат» АЖдаги давлат улуши сотилишининг жорий ҳолати ҳамда жамият ҳақида батафсил маълумот корпорация вакилларига маълум қилинган. Аввалроқ, компаниядаги 25 фоиз давлат улуши қарийб 22 миллиард 550 миллион сўмга баҳоланиб, биржа савдосига чиқарилганди. Муваффақиятли ўтмаган биржа савдосидан сўнг, таклиф бекор қилинган. Эндилик компаниядаги давлатнинг 66 фоиз улуши биржа савдосига чиқарилиши кутилмоқда. 2019 йил 2 август куни Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинганди. Шундан сўнг, 2021 йилдан жорий этилиши режалаштирилган мажбурий тиббий суғурта тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдим қилинди. Маълумот учун, «Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамияти 1997 йил 14 мартда ташкил топган. 2019 йилнинг 1 июль ҳолатига компаниянинг ҳудудий тармоғига 220та бўлинма кириб, у 15та филиаллар, 60та бўлимлар ва 145та суғурта марказларини ўз ичига олади.

Место для вашей рекламы