O‘zbekiston
yangiliklari

Германиялик мутахассислар ҳайвонот боғи реконструкцияси лойиҳасига жалб қилинади

Германиялик мутахассислар ҳайвонот боғи реконструкцияси лойиҳасига жалб қилинади
YANGILIKLAR
17:09, 05 апрель 2020
63
0

Германиянинг dan pearlman Group компанияси Тошкент ҳайвонот боғини реконструкция қилиш лойиҳасини ишлаб чиқишда ёрдам беради. Компания Германия, Грузия, Италия, Буюк Британия, Дания, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларда ҳайвонот боғларини ривожлантириш режалари ва дизайнларинини ишлаб чиққан. Пойтахт ҳайвонот боғини реконструкция қилиш ҳукуматнинг 2019 йил декабрдаги қарорида кўзда тутилган. Аввал хабар қилинганидек, ҳайвонот боғи далат ташкилотидан масъулияти чекланган жамиятга айлантирилиб, унинг ишончли бошқаруви Wildlife Care компаниясига топширилмоқда. Wildlife Care бош директори Абдумалик Сиддиқовнинг «Газета.uz»га биринчи босқичда немис мутахассислари ҳайвонот боғининг ҳозирги ҳолатини баҳолашлари кераклигини маълум қилди. Душанба куни улар ҳайвонларни сақлаш шароитлари, жониворлар экспозицияси ва ҳайвонот боғи инфратузилмаси билан танишишлари лозим. "Газета.uz"да реклама Бир ойдан сўнг dan perlman Group ўз тавсияларини тақдим этади, шундан сўнг уч ойда якунланиши режалаштирилган реконструкwия лойиҳасини ишлаб чиқишни бошлайди. Суратда (чапдан ўнгга) — dan perlman Group мутахассислари Жорж Шнайдер, Киаран Стенли ва Москва ҳайвонот боғи мутахассиси Юрий Журавлев. Мутахассислар ҳайвонларучун қулай муҳитни бузмаган ҳолда қандай қилиб воьерларни реконструкция қилиш ёки кенгайтириш, шунингдек, ҳайвонот боғида кўнгилочар жойлар, дўконлар ва кафеларни қолдириш мумкинлиги ҳақида тавсиялар беради. Абдумалик Сиддиқовнинг сўзларига кўра, аттракционлар ҳайвонот боғининг узоқ қисмига кўчирилади ёки мутахассислар улардан воз кечишни тавсия қилсалар, улар бузиб ташланади. «Биз ҳал қилишимиз керак бўлган жуда кўп вазифалар мавжуд. Шунга асосланиб, эртага биз халқаро стандартларга [Евросиё ҳайвонот боғлари ва аквариумлар ассотсиациясининг] мувофиқ келишимизни эълон қилишимиз мумкин», — деди Абдумалик Сиддиқов. Унинг қўшимча қилишича, Тошкент ҳайвонот боғи «кўп жиҳатдан» ҳайвонларни сақлаш бўйича халқаро стандартларга жавоб беради. Бироқ, тўсиқлар тўғри ўрнатилмаган, темир панжараларга эса эҳтиёж йўқ. Ҳайвонлар ва одамларни ҳимоя қилиш учун малакали муҳандислик ечимлари мавжуд. «Вольерлар [йиртқичлар] стандартларга мутлақо мос эмас. Аммо бу монолит бинолар, биз уларни нимадир қилишимиз керак. Халқаро стандартларга кўра, одамлар ҳайвонларга тепадан қараши керак эмас. Бу ҳайвонларни асабийлаштиради. Бундай ҳолатда улар ўзларини [ҳимоясиз] ҳис қиладилар. Улар кўз билан бир даражада бўлиши керак. Ва биз бирон бир конструктив меъморий ечимга келишимиз керак», — деди Абдумалик Сиддиқов. Приматлар учун павильон ҳам халқаро стандартларга жавоб бермайди, шунинг учун маймунлар учун вольерлар ёнига ёзги вольер қуриш имкониятлари ўрганилмоқда. Ҳайвонлар сақлаш учун хорижий тажрибалар ўрганилади. «Биз нафақат одамларни ҳайвонлардан, балки ҳайвонларни ҳам одамлардан ҳимоя қилишимиз керак. Бизнинг вазифамиз одамларнинг [буюмларни вольерлар ичига] ташлай олмаслиги, ҳайвонларни боқа олмасликларини, лекин жониворларнинг табиий ҳаётини ўргана олишларини таъминлашдан иборатдир», — деб давом этди Абдумалик Сиддиқов. Ҳайвонот боғи ҳудудида сотишга рухсат берилган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини тузиш ва дўконлар сонини уч бараварга қисқартириш режалаштирилмоқда, деди у. Ҳайвонот боғида доимий ишлайдиганлар сонининг ортиши ташриф буюрувчилар томонидан ҳайвонларнинг овқатлантирилишига чек қўяди. Видеокузатув тизимини ўрнатиш ҳамда ташриф буюрувчиларга ҳайвонлар тўғрисида маълумот берадиган йўлбошловчилар ҳам бунга ёрдам беради. «Ўйлайманки, бизда [ҳайвонларни хавфли озиқ-овқатдан ҳимоя қилиш учун] кучимиз етарли. Бу реконструкцияга боғлиқ. Бу вазифани биз чет эллик мутахассислар олдига ҳам қўйдик, чунки биз кўплаб вольерларни панжара ўрнига шиша билан ўраймиз», — деди Абдумалик Сиддиқов. Унинг таъкидлашича, сўнгги олти ой ичида Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонлар ўлими камайган. Ҳайвонларнинг сифатли текширилишини таъминлаш учун улар учун реабилитация маркази барпо этилади. «Биз ҳайвонлар турларини сақлаш тарафдоримиз. Ҳайвонот боғи — бу аслида пул олиб келмайдиган зарарли корхона. Бу биз учун ижтимоий лойиҳа… Ҳайвонот боғи — бу турлар сақланадиган генетик банк. Биз ҳайвонлар қандай қилиб тутқунликда яшашини англаб етишимиз керак, улар учун табиий яшаш муҳитини, кичик чангалзорларни барпо этамиз», — дея хулоса қилди Абдумалик Сиддиқов. dan pearlman Group асосчиларидан бири Киаран Стенли ҳайвонот боғига ташриф буюрувчиларга ҳайвонлар билан мулоқотда ҳиссий тажрибалар тортиқ этиши кераклигини таъкидлади. Агар бунга эришилса, ташриф буюрувчиларда ҳайвонот боғига қайтиш ҳисси пайдо бўлади. 2024 йилгача Wildlife Care ҳайвонот боғини ривожлантириш учун 5 миллион доллар сармоя киритади. Абдумалик Сиддиқов ходимларнинг иш ҳақини ошириш, самарали бошқарув ва шаффоф харидлар тизимини яратиш режалаштирилганлигини таъкидлади. Беш йил ичида ҳайвонот боғининг фойдага кириши кутилмоқда, олинган фойда ҳам кейинчалик уни ривожлантиришга қайта йўналтирилади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив