Фуқаролар учун интернет тармоғи ва телефон алоқаси ўчирилмайди

Фуқаролар томонидан Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва телефон алоқаси учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли икки ой давомида ўчирилишига йўл қўйилмайди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 23 мартдаги Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида қарорида айтилган. Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида 2020 йил 24 март соат 00:01 дан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилади.

Место для вашей рекламы