Фоторепортаж: Бўшаб қолган Тошкент

Коронавирус тарқалиши хавфси сабабли Тошкентда барча жамоат транспорти фаолияти тўхтатилди. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари такси хизматларидан фойдаланишга мажбур бўлмоқда. Таксилар лицензияланган ва дезинфекция қилинган бўлиши керак. Бутун Ўзбекистон бўйлаб кўнгилочар масканлар ва умумий овқатланиш шохобчалари (етказиб бериш хизматларидан ташқари) ёпилди. Аҳоли, айниқса 65 ёшдан ошган ҳамда сурункали касалликларга чалинган фуқароларга уйларини тарк этмаслик тавсия қилинди. Жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситаларисиз (ниқобсиз) юриш тақиланди. Якшанба куни «Газета.uz» мухбири Шухрат Латипов Тошкентнинг бир неча қисмларида бўлиб, бўшаб қолган шаҳарни тасвирга олди. Кўчаларда сезиларли даражада камроқ машиналар ва кўпроқ велосипедчилар бор эди. Автобус бекатларида деярли одамлар йўқ. «Буюк ипак йўли» метро бекати яқинидаги йўлак. Автобусларнинг йўқлиги такси хизматларига талабнинг ошишига олиб келди. Ёпиқ метро кассаси. Буюк Ипак Йўли метро бекатига кириш. Умумий овқатланиш жойларида буюртмалар эшикдан олинмоқда. Олой бозори якшанба учун ноодатий даражада бўш. Олой бозори қаршисидаги бекатлар одатда одамлар билан гавжум бўлар эди. Йўлда одамлар такси тутмоқда. «Амир Темур Ҳиёбони» метро бекатидаги ер ости йўлаги. Бродвейда (Сайилгоҳ кўчаси) бир неча киши велосипед ҳайдамоқда. Баъзи тадбиркорлар велосипед ижарасини тўхтатиб қўйишди. Фаолият кўрсатаётган кам сонли эсдаликлар дўконларидан бири. Такси ҳайдовчиларидан бири якшанба куни деярли буюртма бўлмаганини айтди. Ресторанлар фақат етказиб бериш йўли билан ишламоқда. Компьютер клуби дастлаб ташриф буюрувчиларга фақат ниқобларда рухсат берган, кейин эса карантиндан чиқарилган. "Газета.uz"да реклама

Место для вашей рекламы