Фото: Тошкент бозорлари автомобиллар ҳаракати тақиқланишидан аввал ва кейин

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида 30 мартдан бошлаб Ўзбекистон пойтахти, Нукус, вилоятлар марказларида ҳамда ҳудудлар ўртасида автотранспорт ҳаракатига чеклов жорий этилди . Шу муносабат билан Тошкент аҳолиси якшанба куни озиқ-овқат маҳсулотлари ва зарур товарлар сотиб олиш учун бозор ва супермаркетларга ошиқди. Автомобиллар ҳаракати учун рухсат бериш билан шуғулланаётган давлат хизмалари марказлари қаршисида ҳам навбатлар пайдо бўлди. «Газета.uz» мухбири Сабина Бакаева пойтахтдаги айрим бозорларига бориб, ажиотаж ва ундан кейинги ҳолатларни тасвирга олди. 28 март, Тошкент кўчалари жамоат транспорти фаолияти тўхтатилганидан сўнг ҳаракат чекланишидан аввалроқ қарийб бўшаб қолган эди. Мустақиллик шоҳ кўчасида Абдулла Қодирий кўчаси орқали йўл ўтказгич. 28 март куни кечқурун Мустақиллик шоҳ кўчаси деярли бўш. 29 март куни эрталаб одамлар бозорларга тўплана бошлади. Тушга келиб кўплаб банкоматлар бўш эди. Миробод бозори 29 март куни тушдан кейин. Энг узун навбатлар картошка учун. Сўнгги кунларда бозорларда картошка аллақачон танқис эди. Соат 13:00 га келиб Миробод бозорида деярли барча нон сотилди. Тухум флейкалаб сотиб олинди. Гўшт бўлимларида ҳам навбатлар кузатилди. Миробод бозорида автотураргоҳда йўқ эди. Одамлар Миробод кўчасининг ҳар икки томонига машиналарини қўйишди. Аския бозорида ўнлаб кишилар картошка учун навбатда туришарди. Картошка учун яна бир навбат. Соат 14:30 да гўшт фақат битта пештахтада қолди. Ёрмалар ҳам жуда оммабоп бўлди. Тухум тезда сотилиб кетди. Дорихонага кириш жойидаги одамлар ўзлари масофани сақлашди. Уй ҳайвонлари эгалари озуқаларни ғамлаш ғамида. "Газета.uz"да реклама Автомобиль тақиқлари кучга киргандан кейин Душанба куни соат 9 да 50-сонли мактаб қаршисидаги автотураргоҳ. Деярли кимсасиз хиёбон, унинг ортида эса Броадвай. Эрталаб соат 9:30 да Аския бозорида сотувчи деярли йўқ. Картошка учун деярли навбат йўқ. Картошкани сотиладиган бўш расталар. Кўпгина сотувчилар автоуловларнинг ҳаракатланишига қўйилган чекловлар туфайли кела олмадилар. Айрим сотувчилар такси тутиб келишнинг уддасидан чиқишди. Соат 13:00 да сотувчилар бироз кўпайди. Аммо бозор ҳануз бўш эди. Сомса сотувчиси харидори билан. Аския бозори маъмуриятининг маълум қилишича, баъзи сотувчилар бозор ходимлари сифатида ўз машиналарида ҳаракатланишга рухсат олган. Кўплаб сотувчилар Тошкент вилоятининг Зангиота туманида истиқомат қилишади. Шунинг учун улар ҳали кела олишмади. Яқин атрофда яшайдиган савдоганлар бозорга пиёда юриб келмоқда. Туш вақтида Шота Руставели кўчаси ва Муқимий кўчалари чорраҳаси. Карантин пайтида ҳеч ким ноқулай ўтиш жойидан фойдалангани йўқ. Одамлар ўзлари учун қулай жойдан йўлни кесиб ўтишмоқда.

Место для вашей рекламы