O‘zbekiston
yangiliklari

Фото: Миллий боғ қандай кўринишда бўлади?

Фото: Миллий боғ қандай кўринишда бўлади?
YANGILIKLAR
17:09, 05 апрель 2020
56
0

Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Миллий боғда Magic City оилавий кўнгилочар боғининг қурилиши давом этмоқда. Лойиҳа тақдимоти чоршанба куни бўлиб ўтди. Тадбирда «Газета.uz» мухбири иштирок этди. Умумий майдони 21 гектарни ташкил этувчи боғни реконструкция қилиш жараёни икки босқичда амалга оширилади. Қурилишнинг биринчи босқичи 7 гектар майдонни ўз ичига олади. 27 та иншоот фойдаланишга топширилади. Боғда кафе, ресторан ва дўконлар очилади. Кўл ва дарахтлар сақлаб қолинади. Бундан ташқари, ҳар хил турдаги янги дарахтлар — каштан, қарағай, япон софораси, магнолия, эман, қайин ва бошқалар экилади. Боғда майдони 4300 квадрат метрдан ортиқ сиғими эса 1300 куб метрни ташкил этувчи океанариум барпо этилади. Унинг қурилиши Австралиянинг Polin Group компанияси томонидан амалга оширилади. "Газета.uz"да реклама Компания директори Башар Пакишининг сўзларига кўра, океанариумда узунлиги 20 м дан ортиқ туннелли аквариум бўлади ва бу ерга 3000 балиқ жойлаштирилади. Аквариум кунига 1500 га яқин ташриф буюрувчини қабул қилиши кутилмоқда. Дайвингга (сув тубига шўнғиш) ҳам рухсат берилади. Сентябрь ойида меҳмонлар учун 7000 кв майдонда 18 та замонавий аттракционга эга оилавий кўнгилочар марказ ишга туширилади. Бу ерда Марказий Осиёда биринчи лазерли кинотеатр очилади. Бино Миср пирамидалари шаклида қурилади. Кинотеатрнинг майдони 2900 квадрат метрни ташкил қилади. Унда жами 450 кишини сиғдирувчи 6 та зал жойлаштирилади. Magic City брендинги билан шуғулланаётган TutkovBudkov компанияси боғ очилишига китоб нашр қилиб, робот Фаникл ва унинг дўстлари тўғрисидаги анимацион фильмни тасвирга олди. Уларнинг қағрамонлари янги боғ бренди бўлади, деди компания креатив директори Олег Баринбойм. Улар сеҳрли танга билан дунёни кезиб, турли мамлакатларнинг диққатга сазовор жойлари билан танишадилар. «Ҳиндистондаги Тож-Маҳал, Париждаги Эйфел минораси, Нью-Йоркдаги Озодлик ҳайкали, Лондондаги Биг Бен — буларнинг барчаси Magic City боғида бўлади», — деди Олег Баринбойм. Magic City`да йиғилган диққатга сазовор жойлар рўйхати 650 кишига мўлжалланган Рим Колизейи шаклидаги амфитеатр ва Самарқанддаги Регистон майдони нусхаси билан тўлдирилади. Боғ марказида Бавария Нейшванштейн қалъасининг баландлиги 57 м бўлган нусхаси қурилади, бундан ташқари, бу ерда 8500 квадрат метр майдонга эга минтақадаги энг катта мусиқали фаввора ишлайди. Иккинчи босқичда 12 гектар майдонга Италия ва Германиядан 38 та замонавий аттракцион келтириб ўрнатилади. Улар орасида минтақадаги энг баланд томоша чархпалаги бўлиб, унинг баландлиги 84 метрни ташкил этади. Бундан ташқари, 2 гектар майдонда йирик аквапарк қуриш режалаштирилган. Миллий боғни қайта қуриш тўғрисида қарор 2017 йил сентябрь ойида қабул қилинган эди. Боғ қурилиши ҳақидаги қўшимча маълумотларни тез орада «Газета.uz» сайтида ўқишингиз мумкин бўлади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив