Фото: Карантинда сақланувчи фуқаролар яшаш шароити

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 4 февраль куни Хитойнинг Пекин шаҳридан олиб келинган 250 нафар фуқаронинг айни пайтдаги яшаш шароитлари ҳақида маълумот берди. Вазирлик хабарида аниқланишича, улар Тошкент вилоятидаги «Бўстон» санаторийсида сақланмоқда. Қайд этилишича, фуқароларнинг карантинга олинишига тегишли тартибда касбий тайёргарликдан ўтган соҳанинг етакчи ва тажрибали мутахассислари жалб этилди. Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги. «Хитойдаги нуфузли университетда ўқийман. Коронавирус эпидемияси туфайли, очиғи, бошида жудаям хавотирландим. Шундай қийин пайтда Президентимиз ташаббуси билан чартер рейси ташкил этилганлигини эшитиб, рости, кўзимдан ёш чиқиб кетди», — дея навоийлик Меҳриддин Зоиров сўзлари келтирилган вазирлик хабарида. Зоировнинг айтишича, санаторийда барча зарурий шароитлар яратилган, ўрин-жойлар, озиқ-овқатлар, зарур дори-дармонлар, диагностика, дезинфекция, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминланган. Келган фуқароларнинг кийимларини сифатли ювиш учун кирхона, тиббий анжомларни стерилизациядан ўтказиш учун алоҳида пункт ва автотранспортлар учун дезинфекция майдони ва дезинфекцион воситалар захираси яратилган. Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги. "Газета.uz"да реклама Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Бундан аввал, Troll.uz лойиҳасида карантинда сақланувчи фуқаролар антисанитар шароитларда ушлаб турилгани, яқинлари билан мулоқот қилиш имконият чеклангани ҳақида имзосиз мактуб эълон қилинганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига илова қилинган суратларда телефон орқали мулоқот қилиш учун етарли шароит яратилгани кўрсатилган. Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Место для вашей рекламы