O‘zbekiston
yangiliklari

Фарғона ва Самарқанддаги даҳшатли аварияларда беш киши ўлди, саккиз киши жароҳатланди

Фарғона ва Самарқанддаги даҳшатли аварияларда беш киши ўлди, саккиз киши жароҳатланди
YANGILIKLAR
17:11, 05 апрель 2020
67
0

Фарғона вилоятининг Данғара туманида юзага келган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида уч киши ҳаётдан кўз юмди, олти киши эса жароҳатланди, дея хабар қилди вилоят ИИБ матбуот хизмати. Ҳодиса 18 февраль куни тахминан 8:30 да А-373 «Қўқон-Тошкент» автойўлининг Чинобод қишлоғидан ўтган қисмида содир бўлди. 35 ёшли Nexia ҳайдовчиси А. У. қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, 37 ёшли Й. А. бошқарувидаги Tico ва 49 ёшли З. Ж. ҳайдаб келаётган Gentra билан тўқнашув содир этган. Ҳодиса натижасида Gentra йўловчиси Х. М., Tico ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси Б. М. ҳодиса жойида вафот этди. Яна олти киши шифохонага ётқизилди. "Газета.uz"да реклама Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан А.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 266- моддаси 3- қисми «а» банди билан (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситаларини ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлигини қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Худди шу куни Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида Isuzu автобуси ва Nexia иштирокида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар берди ИИВ ЙҲХББ. ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати. Енгил автомобиль ҳайдовчиси Ф. К. ва унинг йўловчиси Ф. Х. ҳодиса жойида оламдан ўтди, яна икки йўловчи жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив