Фарғона — Олмаота йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади

4 мартдан бошлаб Фарғона-Олмаота йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда, дея хабар қилди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати. Йўналишнинг умумий масофаси 1202 км бўлиб, ҳаракат вақти 22 соат 20 дақиқани ташкил этади. Қатнов «Фарғона шаҳар атрофи» автошоҳбекатидан соат 11:00 бошланади. Чипталарни «Фарғона шаҳар атрофи» автошоҳбекати ва «Сайран» автовокзалларидан ҳарид қилиш мумкин. Мазкур йўналишда «Uzautotrans Service» ва «Тулпар-Байконыр» корхоналари йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Место для вашей рекламы