Етти бош маймуннинг Ўзбекистондан яширин равишда олиб чиқилишига чек қўйилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ойбек» чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга маймун болаларининг ноқонуний олиб чиқилишига чеқ қўйди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди . Lexus RX 330 автомобилида чиқиб кетаётган қўшни давлат фуқароси Бобожонов ўзига тегишли юкларни божхона кўригидан ўтказиш давомида картон қутилардан бирида балиқ озуқаларини олиб ўтаётганлигини маълум қилади. Аммо, қути очиб кўрилганида унинг ичида 1 бош «Оқпанжа гиббон» ва олти бош «Явана маккакаси» зотига мансуб маймунлар борлиги аниқланди. Дастлабки, ҳисоб-китобларга кўра уларнинг умумий нархи 100 млн. сўмга баҳоланган. Ҳозирда Тошкент ҳайвонот боғига топширилган маймунларнинг соғлиги ветеринар-шифокорлар назоратида бўлиб, юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Место для вашей рекламы