ЕТТБ korzinka.uz акциялар пакетини сотиб олди

Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) Anglesey Food компаниясига (Ўзбекистонда korzinka.uz супермаркетлар тармоғини бошқаради) эгалик қилувчи Сингапурнинг Anglesey Investments компанияси миноритар акциялар пакетини сотиб олди, дея хабар берди банк матбуот хизмати «Газета.uz»га. Улуш ҳажми ҳақида ҳозирча маълум қилинмади. Ноябрь ойида korzinka.uz ЕТТБнинг 40 миллион долларгача миқдорда тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб қилгани маълум бўлган эди. «Бу охирги ўн йилликда банкнинг Ўзбекистондаги хусусий капиталга киритган биринчи сармоясидир», — дейилади хабарда. Инвестициялар туфайли korzinka.uz дўконларининг сони деярли уч бараварга (ҳозирги 50 дан 140 тагача), ходимлар сони эса 2023 йилга бориб 5000 дан 10 минг нафарга кўпаяди. "Газета.uz"да реклама Инвестиция маблағлари, шунингдек, дастурий самарадорликни ошириш, иситиш, вентиляция ва ҳавони совитиш тизимларини ўрнатиш ҳамда девор ва томлар изоляциясини яхшилашга йўналтирилади. 2019 йилда ЕТТБ Ўзбекистондаги 13 лойиҳага 500 миллион евродан кўпроқ маблағни инвестиция қилди, шулардан 9 таси хусусий секторда. Бугунги кунга қадар эса ЕТТБ 79 лойиҳа орқали мамлакат иқтисодиётига 1,85 миллиард евро сармоя киритди.

Место для вашей рекламы