O‘zbekiston
yangiliklari

Эрон Украина самолёти тасодифан уриб туширилганини тан олди

Эрон Украина самолёти тасодифан уриб туширилганини тан олди
YANGILIKLAR
17:08, 05 апрель 2020
55
0

8 январь куни Теҳрон яқинида қулаган Украина авиакомпаниясининг Boeing самолёти «инсон хатоси» натижасида тасодифан уриб туширилган. Бу ҳақда Эрон Қуролли кучлари Бош штабининг баёнотига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда . Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф мазкур хабарни тасдиқлади. У Twitter орқали «АҚШ адвентуризми келтириб чиқарган инқироз пайтидаги инсон хатоси» ҳалокатга олиб келганини ёзди. «Биз халқимиздан, барча қурбонларнинг оилалари ва бошқа жабрланган мамлакатлардан чуқур афсусдамиз, узр сўраймиз ва таъзия билдирамиз», — деди ташқи ишлар вазири. Авиаҳалокат натижасида Афғонистон, Германия, Эрон, Канада, Украина, Буюк Британия ва Швеция фуқаролари бўлган 176 киши ҳаётдан кўз юмган эди. Бир қатор давлатлар раҳбарлари ҳалокат ракета зарбаси туфайли рўй берган бўлиши мумкинлигини даъво қилишган, аммо Эрон расмийлари илгари бундай бўлиши мумкинлигини рад этишган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив