Equinox автомобилини етказиб бериш коронавирус сабабли кечиктирилиши мумкин

Хитойда коронавирус эпидемияси натижасида Ўзбекистон бозорида Chevrolet Equinox автомобилларини етказиб бериш муддатлари кечикиши мумкин, дея хабар қилди UzAuto Motors. «Бугунги кунда авж олаётган коронавирус сабабли кўпгина автомобиль ишлаб чиқарувчиларда Хитойда ишлаб чиқариладиган эҳтиёт қисмларни етказиб берилишида муаммо юзага келгани сабабли ўз заводларида ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатиб қўйишди. Ушбу фавқулодда вазият туфайли, Chevrolet Equinox автомобилининг етказиб берилиши ҳам минтақадаги эпидемия билан боғлиқ вазият ўзгармагунга қадар кечиктирилиши мумкин», — дейилади хабарда. Chevrolet Equinox автомобилини сотиб олиш учун шартнома пулини тўлаган ва автомобиль етказиб берилиши қайта тикланишини кутишни истамаган мижозлар белгиланган тартибда тўланган суммани қайтариб олишлари мумкин. Шунингдек, UzAuto Motors дилерлик марказларидан бошқа ҳар қандай автомобилни сотиб олиш учун шартномани алмаштиришлари мумкин бўлади. "Газета.uz"да реклама Equinox ва яна учта Chevrolet модели тақдимоти Тошкентда 25 декабрь куни ўтказилиб, шартномаларни имзолаш 27 декабрдан бошланган эди.

Место для вашей рекламы