O‘zbekiston
yangiliklari

ЕОИИ ва ЖСТга аъзо бўлишни таққослаш керак эмас — ташқи ишлар вазири ўринбосари

ЕОИИ ва ЖСТга аъзо бўлишни таққослаш керак эмас — ташқи ишлар вазири ўринбосари
YANGILIKLAR
17:11, 05 апрель 2020
59
0

Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) ва Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов жума куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Ҳукумат янги халқаро ташкилотларга қўшилиш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин барча ижобий ва салбий томонларини ўрганиб чиқади. «Ўзбекистон мустақилликка эришгач, 120 та халқаро ташкилот ва молиявий институт аъзоси бўлди. Аъзоликка киришдан олдин, албатта, ижобий ва салбий томонлар ўрганилган. Ўрганишлардан сўнг Ўзбекистон манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, мамлакат аъзо бўлган. Евросиё иқтисодий иттифоқи ва Жаҳон савдо ташкилотига киришни қандайдир тарзда таққослашнинг ҳожати йўқ, чунки бугунги кунда иккала ташкилотга қўшилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда, ўрганишлар олиб борилмоқда», — дея таъкидлади у. Илҳом Неъматовнинг қайд этишича, ЖСТга аъзо бўлиш масаласи инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари бошчилигидаги махсус ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилмоқда. "Газета.uz"да реклама «Биз ЖСТга, биринчи навбатда, ҳар томонлама ҳимоя тўғрисида келишиб олганимиздан кейин аъзо бўламиз. Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ҳам худди шундай», — деди ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари. Дипломат президент Шавкат Мирзиёевнинг «ЕОИИга аъзо бўлиш халқ манфаатларига жавоб бериши керак» деган сўзларига ишора қилди. «Ўрганишлардан кейин натижани қарор қабул қиладиган янги парламент кўриб чиқади. Президент шундай деди», — деди у. Январь ойида Шавкат Мирзиёев интеграцион бирлашмаларга қўшилиш Ўзбекистоннинг мустақиллигини йўқотишини англатмаслигини таъкидлаган эди. Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги мунозараларга жавобан давлат раҳбари Ўзбекистон кузатувчилар позициясини кўриб чиқаётганини маълум қилди. Ўтган йилнинг ноябрь ойида ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон «ЖСТга кириш бўйича барча музокаралар жараёнини имкон қадар тезроқ якунлаш истаги бор» деб таъкидлаган эди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив