O‘zbekiston
yangiliklari

English Speaking Nation дастури ишга туширилмоқда

English Speaking Nation дастури ишга туширилмоқда
YANGILIKLAR
17:13, 05 апрель 2020
74
0

Ўзбекистонда инглиз тили ўқитувчиларининг билим ва малакаларини оширишга қаратилган English Speaking Nation: Secondary Teacher Training (ESN:STT) лойиҳаси ишга туширилмоқда. Дастур Халқ таълими вазирлиги томонидан Америка ташкилотлари иштирокида амалга оширилади, дея хабар қилди «Газета.uz» мухбири. Душанба куни лойиҳани ишга тушириш маросимида халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Дэниел Розенблюм иштирок этди. ESN:STT — халқ таълими тизими ўқитувчилари учун инглиз тилини ўқитиш малака ва услубларини мустаҳкамлаш йўли билан ўқитиш ва таълим бериш экотизимларини ривожлантиришга қаратилган дастур ҳисобланади. Лойиҳа ХТВ ҳузуридаги Инновациялар, технологиялар ва стратегиялар маркази томонидан American Councils (Халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари), RTI (Research Triangle Institute) ва Халқаро тараққиёт бўйича АҚШ агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. "Газета.uz"да реклама Дастур инглиз тили ўқитувчиларига таълим берувчи тренерлар ҳамда ўрта мактаблар инглиз тили ўқитувчиларига касбий ривожланиш имкониятларини тақдим этади. ESN:STT доирасида ўрта мактабларнинг 15 минг нафар педагоглари ва 1000 нафардан ортиқ тренер-ўқитувчиларга ишдан ажралмаган ҳолда инглиз тилини ўқитиш бўйича кўникмалари ва ўқитиш услубларидан сабоқ берилади. Дастур мақсадларидан бири ўқувчилар ўртасида инглиз тилини билиш даражаси ва сифатини яхшилашдан иборатдир. Лойиҳа менежери Эмина Шайхаметованинг «Газета.uz»га маълум қилишича, лойиҳа уч йилга мўлжалланган бўлиб, тренер-инструкторларни тайёрлаш бўйича каскад моделини ўзида мужассам этади. Дастур ўрта мактаблар инглиз тили ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ошириш ва педагоглар ўртасида ҳамкасбларни қўллаб-қувватлаш учун устоз-шогирдлик дастурларини жорий этишни ўз ичига олади. Лойиҳа уч босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда TESOL халқаро ассоциацияси ва Жорж Мейсон университети (GMU) томонидан ўтказиладиган интенсив таълим дастурида иштирок этиш учун саралаб олинган 40−45 нафар инглиз тили ўқитувчисидан иккита гуруҳ ташкил этилади. Ҳар бир гуруҳда ўқитувчилар 140 соатлик TESOL сертификати дастурида, шу жумладан 20 соатлик мажбурий практикум ва тренерлар учун икки ҳафталик тренингда қатнашадилар. Тўлиқ курсни якунлаган иштирокчилар TESOL асосий сертификатини олиб, Ўзбекистон тренер-инструкторлар асосий корпуси (CT) аъзосига айланадиган. Улар қўшимча машғулотларга таклиф қилиниши ҳамда ўз ҳамкасбларини 140 соатлик дастур бўйича ўқитиш учун ESN мастер-тренерларига айланишлари мумкин. Иккинчи босқичда ҳар бир CT аъзоси «Тренерларни ўқитиш институти»да олган билимлари асосида 10−12 нафар ҳудудий шогирд-ҳамкасбларига (RPM) сабоқ бериб, устозлик қилади. Учинчи босқичда RPM CT раҳбарлиги остида учинчи йил охиригача 15 минг нафар ўқитувчини қайта тайёрлаш мақсадида бутун дастур давомида 10 нафардан инглиз тили ўқитувчиларига сабоқ беради. Асосий тренер-инструкторлар корпуси ўқитувчилар малакасини ошириш курсларини ўтказиш учун ХТВ тавсия этадиган ҳаракатлар дастури ва ўқув материалларини ишлаб чиқишда ҳам қатнашади. ХТВнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, АҚШ English Speaking Nation лойиҳасини амалга ошириш учун 5 млн доллар миқдорида грант ажратмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив