O‘zbekiston
yangiliklari

Дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 900 кишидан ошди

Дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 900 кишидан ошди
YANGILIKLAR
17:10, 05 апрель 2020
63
0

10 февраль ҳолатига кўра, янги коронавирус инфекцияси қурбонлари сони 910 кишига етди, уларнинг иккитаси Хитойдан ташқарида, дея хабар берди РБК. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, 37558 кишига (37251 киши материкдаги Хитойда) касаллик юққан. ХХР ташқарисида 307 та касалликка чалиниш ҳолати қайд этилди. Шу билан бирга, янги коронавируснинг тарқалиши секинлашди — февралда янги юқтирганлар сонининг беморлар умумий сонига нисбати январь ойига нисбатан пасайди, деб ёзди РИА Новости ЖССТ маълумотларига асосланиб. Шундай қилиб, 23 январь куни ушбу кўрсаткич энг юқори даража — 46 фоизга етди ва сўнгра пасайишни бошлади. 28 январь куни янги ўсиш кузатилди: 39,1 фоиз. Бироқ, 1 февралга келиб, у 17,8 га тушди ва 7 февраль куни бу кўрсаткич 10,2 фоизни ташкил этди. "Газета.uz"да реклама Хитой ҳукумати шу вақтга қадар коронавирусга қарши кураш учун 10 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сарфлади. ЖССТ халқаро ҳамжамиятдан вирус тарқалишига қарши курашиш учун 675 миллион доллар ажратишни сўради. Ташкилот раҳбари Тедрос Адан Гебреесус ушбу вируснинг дунё бўйлаб тарқалиши ҳозиргача назорат остида эканини тасдиқлади. Бироқ у инфекцияни ўз вақтида аниқлай олмайдиган мамлакатларга етиб боришидан хавотир билдирди. БМТ янгиликлар марказига кўра, ЖССТ коронавирус билан курашиш учун ўз маблағларидан 9 миллион доллар ажратди. Бундан ташқари, 24 мамлакатга 500 минг ниқоб, 350 минг жуфт қўлқоп, 40 мингта респиратор ва 18 минг ҳимоя костюми юборилган. Дунё бўйлаб 70 лабораторияга коронавирусни ўз вақтида ташхислаш учун 250 мингга яқин асбоб-ускуналар етказилди. 8 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда юқтириш ҳолатлари аниқланмади, дейилади Санитария ва эпидемиология фаровонлиги агентлиги бюллетенида. Ўтган ҳафтада коронавирус тарқалиши сабабли Пекин ва Ухандан чартер рейслари билан олиб келинган 500 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари 14 кунлик карантинга жойлаштирилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон дорихоналарида тиббий ниқобларнинг нархи кескин кўтарилди ва уларнинг баъзиларида тақчилликлар кузатилмоқда. Ижтимоий тармоқларда йўтал, грипп, шамоллаш ва иммунитетга қарши дори-дармонлар нархлари ҳам ошгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Монополияга қарши қўмитасининг эслашича, нархларни белгилаш, дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш тартибларини бузиш фармацевтика фаолияти лицензиясининг тўхтатиб турилишига олиб келиши мумкинлигини эслатиб ўтди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив