O‘zbekiston
yangiliklari

Дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 420 минг нафардан ошди

Дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 420 минг нафардан ошди
YANGILIKLAR
17:14, 05 апрель 2020
82
0

Дунё бўйлаб COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 420 минг нафардан ошди. Бу ҳақда янги коронавируснинг реал вақт режимида тарқалишини кузатувчи Жонс Хопкинс университети маълумотлари далолат беради. Жумладан, айни пайтгача соғайиб кетганлар сони қарийб 110 минг нафарга етди, вафот этганлар сони эса 19 минг кишига яқин. Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, 6 март куни коронавируснинг умумий беморлари сони 100 минг нафар кишини ташкил этган бўлса, 18 март куни 200 минг киши ва 21 март куни бу кўрсаткич 300 мингдан ошди. "Газета.uz"да реклама Энг кўп коронавирус инфекцияси билан зарарланган беморлар Хитой, Италия, АҚШ ва Испания давлатларида қайд этилган. Россияда умумий касалланганлар сони 500 нафарга етди. Қўшни Марказий Осиё давлатларида бу кўрсатгичлар қуйидагича: Қозоғистонда қарийб 80 киши, Қирғизистонда эса ҳозирги пайтга қадар 42 нафар киши янги коронавирус инфекциясига чалинган. Туркманистон ва Тожикистонда коронавирус билан касалланганлар ҳолати ҳозирги кунга қадар қайд этилмади. Эслатиб ўтамиз, айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар 5 нафарга ошиб, уларнинг умумий сони 55 нафарни ташкил этмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив