«Дори-Дармон» бюджетдан ссуда бериш муддатини узайтиришни сўради

«Дори-Дармон» дорихоналар тармоғи Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди . Ҳужжатда таъкидланишича, ҳукуматнинг 2018 йил 22 октябрдаги қарори билан Молия вазирлиги «Дори-Дармон»га уч йил муддатга 150 млрд сўм миқдорида 2 фоизли бюджетдан ссуда (қарз) ажратилган. Компания ушбу муддатни икки йиллик имтиёзли давр билан беш йил муддатга узайтиришни сўрамоқда. Бундан ташқари, фармацевтика фаолиятини (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно) лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартишлар киритиш таклиф этилмоқда. Таклиф этилаётган ўзгариш дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш лицензияси лицензиятга ишлаб чиқарган дори воситалари ва тиббий буюмларини нафақат чакана, балки улгуржи реализация қилиш ҳуқуқини ҳам беришини кўзда тутади. "Газета.uz"да реклама Эслатиб ўтамиз, 2018 йил декабрь ойида Давлат активларини бошқариш маркази ва Американинг United Investment Healthcare Group компанияси «Дори-Дармон»даги 71 фоизлик давлат улушини беш йил муддатга ишончли бошқарувга топшириш тўғрисидаги битимни имзолаган эди. Бироқ 2019 йил февралида битим бекор қилинди. «Дори-Дармон» бутун мамлакат бўйлаб 233 дорихона ва 1994 та филиалга эга.

Место для вашей рекламы