ДХМ, ФҲДЁ ва нотариусларда фуқароларни қабул қилишнинг янги тартиблари жорий этилди

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилиши муносабати билан 25 мартдан бошлаб Адлия вазирлиги тизимидаги идоралар фуқароларни қабул қилиш тартибини ўзгартирмоқда. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди. Янги тартибга кўра, Адлия вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар адлия бошқармалари, туман (шаҳар) адлия бўлимларига жисмоний ва юридик шахслардан мурожаатларни қабул қилиш ва улар билан ишлаш фақат электрон почта ёки ишонч телефонлари орқали амалга оширилади. Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган барча давлат хизматлари электрон шаклда my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда ва фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина идораларда амалга оширилиши белгиланган. "Газета.uz"да реклама ФҲДЁ бўлимларида фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина (туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш) ташкил қилинган дарча орқали амалга оширилади. Нотариусларга мурожаат қилиш фақат кечиктириб бўлмайдиган зарурият юзага келганда (биринчи навбатда васиятнома, ишончнома, гаров, ипотека бўйича) e-notarius.uz сайти орқали тегишли нотариусга ҳужжатларни олдиндан электрон шаклда тақдим этиш ва электрон навбатга ёзилиш орқали амалга оширилади. Адлия вазирлиги фуқароларни барча биноларга киритиш фақат белгиланган навбат ва вақтга риоя этилган ҳолда ҳамда тиббий ниқоб тақилган, қўллар антисептик воситалар билан ювилган ва тана ҳарорати тепловизорлар орқали ўлчангандан кейин йўл қўйилишини эслатиб ўтган. Бино ташқариси ва ичида фуқаролар ўзаро масофа (2 метр) сақлашлари лозим.

Место для вашей рекламы