Депутатлар ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқулладилар

22 январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мажлисида Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодлар кўриб чиқилди ва тасдиқланди, дея хабар беради «Газета.uz» мухбири. Номзодлар рўйхати парламент томонидан 21 январда бош вазир лавозимига тасдиқланган Aбдулла Aрипов томонидан тақдим этилди. Номзодлар бунга қадар парламент қуйи палатасининг тегишли қўмиталарида, сўнгра бешта сиёсий партиялар фракцияларида кўриб чиқилган. "Газета.uz"да реклама Учрашувда номзодларнинг ҳар бири иш режасини тақдим этди. Кейин савол-жавоблар бўлиб ўтди. Вазирлар Маҳкамаси аъзолари президент томонидан тасдиқланганидан кейин ўз вазифаларини бажаришга киришадилар. Вазирлар Маҳкамаси аъзолари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига — Раматов Ачилбай Жуманиязович; Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири лавозимига — Кучкаров Джамшид Анварович; Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимига — Абдухакимов Азиз Абдукахарович; Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига — Баситханова Эльмира Иркиновна. Вазирлар Транспорт вазири лавозимига — Ганиев Эльяр Мажидович; Қурилиш вазири лавозимига — Закиров Батир Иркинович; Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига — Салиев Музаффар Холдарбаевич; Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига — Ходжаев Батир Асадиллаевич; Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига — Хусанов Нозим Бахтиёрович; Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига — Умурзаков Сардор Уктамович; Энергетика вазири лавозимига — Султанов Алишер Саидаббасович; Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига — Ходжаев Жамшид Абдухакимович; Сув хўжалиги вазири лавозимига — Хамраев Шавкат Рахимович; Адлия вазири лавозимига — Давлетов Русланбек Куролтаевич; Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига — Маджидов Ином Уришевич; Халқ таълими вазири лавозимига — Шерматов Шерзод Хотамович; Мактабгача таълим вазири лавозимига — Шин Агриппина Васильевна; Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига — Шадманов Алишер Каюмович; Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимига — Набиев Дилмурод Хамидуллаевич; Инновацион ривожланиш вазири лавозимига — Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич; Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига — Садиков Шухрат Мухамаджанович; Маданият вазири лавозимига — Назарбеков Озодбек Ахмадович; Мудофаа вазири лавозимига — Курбанов Баходир Низамович; Ички ишлар вазири лавозимига — Бобожонов Пўлат Раззақович; Ташқи ишлар вазири лавозимига — Камилов Абдулазиз Хафизович. Давлат қўмиталари раислари Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига — Кучкаров Бахром Тулкинович; Мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси лавозимига — Исмоилов Ойбек Ортикович; Давлат статистика қўмитаси раиси лавозимига — Бегалов Баҳодир Абдусаломович; Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимига — Мусаев Бехзод Анварович; Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозимига — Исламов Бобир Фархадович; Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига — Азимов Муротжон Бердиалиевич; Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси лавозимига — Абдуллаев Абдушукур Хамидович; Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси лавозимига — Бакиров Низомиддин Жалилович; Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига — Норқобилов Бахромжон Тураевич; Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси лавозимига — Гулямов Бахтиёр Вахабович номзоди маъқулланди.

Место для вашей рекламы