Депутатлар Давлат экология қўмитасининг янги раҳбарини тасдиқлади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 5 март куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига Шавкатжон Шокиржонович Абдураззоқов номзодини тасдиқладилар, деб хабар берди Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) депутат Расул Кушербаев. Шавкатжон Абдуразаков (1976 йилда туғилган) Наманган муҳандислик-технология институтини (1998) ҳамда Давлат ва жамият қурилиши академиясини (2006) тамомлаган. 2017 йил июль ойидан буён Наманган ҳокими лавозимида фаолият олиб бораётган эди. Илгари Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти мудири (2017) ва Наманган тумани ҳокими (2015−2017) лавозимларида ишлаган. Ушбу лавозимга кириш учун Шавкатжон Абдуразаковни Экология давлат қўмитасининг раиси этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонга Ўзбекистон президенти имзо қўйиши керак. "Газета.uz"да реклама 2017 йил май ойидан бери қўмитани бошқарган Баҳром Қўчқоровнинг янги иш жойи ҳозирча номаълум.

Место для вашей рекламы