Давлат улуши бўлган 1100 дан ортиқ компаниялар тўлиқ хусусийлаштирилади

Ўзбекистон Давлат активларини бошқалари агентлиги президентнинг «Иқтисодиётда давлат улушини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди. Ҳужжат лойиҳасида қайд этилишича, бош вазир, унинг ўринбосарлари ва Ўзбекистон президенти маслаҳатчилари бошчилигида давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ этиш бўйича Ишчи гуруҳлари томонидан давлат иштирокидаги корхоналар танқидий таҳлил этилганлиги ҳамда иқтисодиётда улар улушини кескин қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқди. Давлат улуши 0,01 фоиздан 100 фоизгача бўлган жами 1115 та корхонани тўлиқ хусусийлаштириш таклиф қилинмоқда. Улар орасида, жумладан ёғ-мой ва виночилик корхоналари, лойиҳалаштириш институтлари, деярли барча савдо, деҳқон ва автомобиль бозорлари (Марказий иподром, Сергели автомобиль бозори, «Қўйлиқ», «Фарҳод», «Ўрикзор», «Авиасозлар» ва бошқалар), банклар, лизинг компаниялари, футбол клублари («Пахтакор», «Нефтчи», «Бухоро», «Динамо», «Сурхон», «Гулистон»), газета таҳририятлари, Пойтахт бизнес-маркази, Трест-12, Ўзбекистон меҳмонхонаси, Тошшаҳарнур" Uzdigital TV ва бошқалар. Ҳужжат лойиҳасида икки ой муддатда 2020−2025 йиллар давомида давлат активларини савдога чиқариш, давлат иштирокидаги корхоналарни қайта ташкил этиш (давлат унитар корхонасидан акционерлик жамиятига айлантириш) ва уларнинг бир қисмини тугатиш жадвалини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Уларни сотиш шартлари ва механизмлари сифатида аукцион, танлов, тендер, тўғридан-тўғри музокаралар орқали, IPO,SPO ва бошқалар кўрсатилган. "Газета.uz"да реклама Аввалроқ агентлик 13 та йирик давлат компанияси, жумладан, «Ўзбектелеком», «Ўзавтосаноат», «Тошшаҳартрансхизмат», «Ўзбекистон темир йўллари» ва бошқаларни қайта ислоҳ қилишни таклиф этди. Лойиҳа муҳокамалари 12 мартга қадар давом этади.

Место для вашей рекламы