Давлат органларида меҳнат қонунчилигига риоя этилиши текширилади

Давлат меҳнат инспекцияси иш вақтидан ташқари ва дам олиш кунлари ходимларни ишга жалб қилиш бўйича меҳнат қонунларига риоя этилишини назорат қилади. Бу бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусановнинг буйруғида кўзда тутилган, дея хабар берди Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га. Аввал хабар берганимиздек, Вазирлар Маҳкамаси фармойиши билан вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларига меҳнат қонунлари ва ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқларига қатъий риоя қилиш буюрилган. 3−4 февраль кунлари давлат органлари ушбу буйруқни бажариш тўғрисида буйруқлар қабул қилдилар. Меҳнат вазирлиги матбуот хизматининг тушунтириш беришича, мониторинг ўтказиш буйруғи фуқаролардан меҳнат ҳуқуқлари бузилаётгани тўғрисидаги кўплаб шикоятлари келиб тушаётгани сабабли қабул қилинган. "Газета.uz"да реклама «Газета.uz» тўртта бошқа-бошқа вазирликларда ишлаётган ходимлар билан анонимлик шарти билан суҳбатлашди ва текширувлар бошланганидан кейин вазият қандай бўлганини ўрганди. «Шанба куни баъзи ходимлар соат 10:00 дан 16:00 гача ишда бўлишди. Мени ҳам вазирликка киришга рухсат беришди, лекин икки-уч соатдан кейин улар Меҳнат вазирлиги томонидан бўлажак текширув туфайли уйга кетишимни айтишди. Одатда биз иш кунлари 22:00—23:00 гача ишлаймиз ва топшириқларни ўз вақтида бажариш учун дам олиш кунлари ҳам ишлашимиз керак. Душанба куни бизни соат 18: 00дан кейин ишда ушлаб туришадими ёки йўқми, билиб оламиз», — деди вазирликлардан бирининг ходими. Бошқа бир давлат идораси вакили: «Бу дам олиш кунлари биз ишга бормадик, борганларни ҳам киритишмаган. Одатда улар дам олиш кунлари ҳам ишлашарди, иш кунлари эса ярим тунгача ушланиб қоларди. Бизга: „Топшириқни тугатинг, кейин кетаеринг“, дейишарди. Лекин вазирликка келган топшириқ ҳеч қачон тугамайди, кунига 25 соат ишласангиз ҳам тугамайди. Ҳозир текширувлар сабабли узоғи билан 20:00 гача қолаяпмиз», — деди бошқа бир ходим. «Бизда ҳам Меҳнат кодексига риоя қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилинди, — деди бўлим бошлиғи лавозимини эгаллаб турган учинчи суҳбатдош. — Менинг ишчиларим ва мен дам олиш кунлари иш жойига бормадик, лекин Алишер Навоий таваллуд топган кун муносабати билан (9 февраль) бир соатча масофадан ишладик. Иш вақти иш юкига боғлиқ. Вазирлар Маҳкамаси ва Президент администрацияси кўрсатмалари бор, улар ўз вақтида бажарилмаса, „бош кетиши“ мумкин. Буларнинг ҳаммаси ишлаши учун (меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси — таҳр.) реал муддатлар белгиланиши ва топшириқлар сони камайтирилиши керак. Бизда битта ғалати нарса бор. Дейлик, вазирликка йилига 3000 та вазифа топширилди. Бир ёки иккитаси бажарилмаса, хайфсан оласиз. Ҳеч ким 2999 топшириқни бажарганингизни айтмайди». Яна бир суҳбатдошимиз: «Қонунчиликка кўра бизда иш куни бор — 9:00дан 18:00гача, шанба ва якшанба дам олиш кунлари. Аммо ҳеч қачон бунга риоя қилинмайди — улар ярим тунгача ишлашади ва дам олиш кунлари ҳам ишга чиқишади. Ўтган шанба ва якшанба кунлари баъзи ходимлар делегация ташрифига тайёргарлик кўриш учун ишга кетишга мажбур бўлишди. Уларортиғи билан ишлашаяти, чунки душанба куни ҳисобот топширишлари керак. Бундай ҳажмдаги иш бўлмаслиги керак, улар ҳам уйда дам олишлари керак. Сенга топшириқ беришади, вақтида улгурмаслигингни биласан ва натижада ўз хоҳишинг билан дам олиш кунлари ишга чиқиб, ортиғи билан ишлаб берасан».

Место для вашей рекламы