Дам олиш кунлари об-ҳаво булутли бўлади

Жума куни Ўзбекистон бўйлаб нобарқарор об-ҳаво сақланиб туради, республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво булутли бўлиб, айрим жойларга ёмғир ёғади, дея хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати. Бунга Туркманистон ҳудудидан нам ҳаво оқимлари чиқиши давом этаётгани билан боғлиқдир. Кундузги ҳарорат иқлимий меъёрга яқин бўлиб 5−8 даража илиқни, жанубда 10−12 даража илиқни ташкил қилади. 4−5 январь кунлари мамлактда об-ҳаво ўзгармайди. Аввалгидек вақти-вақти билан очилиб булутли ҳаво устунлик қилади, айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғади. 4 январда шамолнинг тезлиги секундига 15−20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ атрофида, кундузи 5−10 даража илиқ бўлади. Республиканинг шимолий ҳудудларида фақат 4 январда кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. 5 январда ушбу жойларда ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси 3−8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиққача пасаяди.

Место для вашей рекламы