Дам олиш кунлари ҳавонинг совуқ бўлиши кутилмоқда

Жума куни республика Туркманистон ҳудудидан кирган нам ҳаво оқимлари таъсирида об-ҳавонинг булутли бўлиши, айрим жойларга ёмғир ёғиши, мамлакатнинг шимолий ҳудудларида кучсиз ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет матбуот хизмати хабар қилди . Кундузи ҳаво ҳарорати 4−9 даража илиқ атрофида бўлади, бундай ҳарорат шу кун меъёрига яқиндир. Шанбадан якшанбага ўтар вақтда ҳаво оқимлари алмашиб об-ҳаво ўзгариши кутилмоқда. Илиқ ҳаво оқими ўрнини Волгабўйи ҳудудидан кирадиган салқин ва нисбатан нам ҳаво оқими эгаллайди. Айрим жойларда кучсиз ёғингарчилик кузатилади. Республиканинг тоғли туманларида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши мумкин. Шу кунларда синоптиклар ҳароратнинг кечаси 0−5 даража совуққача, кундузи 0−5 даража илиққача пасайишини прогноз қилмоқдалар, бу ҳарорат кун меъёрларидан 2−4 даражага пастдир, дейилади хабарда.

Место для вашей рекламы