O‘zbekiston
yangiliklari

COVID-19 юқтирганларнинг 23 нафари хориждан қайтган, 60 нафари улар билан мулоқотда бўлган

COVID-19 юқтирганларнинг 23 нафари хориждан қайтган, 60 нафари улар билан мулоқотда бўлган
YANGILIKLAR
17:14, 05 апрель 2020
92
0

Коронавирус инфекциясига чалинган 83 нафар фуқародан 23 нафари хорижда бўлган, 60 нафари эса улар билан мулоқотда бўлгани учун юқтириб олган, хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Айни пайтда коронавирус инфекцияси қайд этилиши ҳолатлари 83 тани ташкил этмоқда. Улардан 35 нафари эркак, 48 нафари эса аёллар. Шундан 5 нафари вояга етмаган болалардир. Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак, 0−9 ёшгача — 5 нафар, 10−19 ёшгача — 2 нафар, 20−29 ёшгача — 24 нафар, 30−39 ёшгача — 17 нафар, 40−49 ёшгача — 16 нафар, 50−59 ёшгача — 11 нафар, 60−69 ёшгача — 7 нафар ҳамда 70 — 79 ёшгача бўлганлар ҳам 1 нафарни (миокард инфарктдан вафот этган бемор) ташкил этмоқда. "Газета.uz"да реклама Ҳозирга қадар Франция, Туркия, БАА, Россия, Саудия Арабистони ҳамда Швейцария давлатларида бўлиб қайтган 23 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган бўлиб, 60 нафар фуқаро эса улар билан яқин мулоқотда бўлгани учун юқтириб олишган. Айни пайтда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 6 нафари Фарғона, 5 нафари Наманган ва 3 нафари эса Андижон вилоятларидаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Шу йилнинг 22 март куни Истанбул-Бухоро чартер рейсида Ўзбекистонга олиб келиниб, карантинга олинган фуқаролар орасидан пойтахтлик, Тошкент ва Андижон вилоятидан 3 нафар кишида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланганди. Айни пайтда ушбу беморлар Бухоро вилоятидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонада даволанишмоқда. Қолган беморлар эса пойтахтиюдаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган. Шифокорлар томонидан барча беморларга стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив