COVID-19 ҳолатлари сони 145 тага етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1 нафарга ошиб, уларнинг умумий сони 145 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. 28 март куни ушбу инфекция иккинчи вафот этган марҳум билан мулоқотда бўлган жиянида аниқланди. 20 нафар беморда айни вақтда пневмония кузатилмоқда. 3 нафар беморнинг аҳволи оғир, 2 кишининг аҳволи эса нисбатан оғир. Якшанба куни 7 нафар бемор тўлиқ соғайиб, шифохонадан рухсат берилгани, улар айни дамда реабилитация марказида экани хабар қилинган эди.

Место для вашей рекламы