Чироқчида ИИБ ходимларига нисбатан жиноят иши очилди

23 январь куни соат 01:50 да Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг Лангар қишлоғида содир этилган чорва молларини ўғирлашда гумон қилиниб, туман ички ишлар бўлимига олиб келинган Ю. А. вафот этган. Вилоят прокуратураси хабар беришича, ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар органлари ходимларига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 206-моддаси («Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш») 1-қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Тергов давомида жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди», — дейилади прокуратура хабарида. Қўшимча қилинишича, иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди. Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади.

Место для вашей рекламы