Чирчиқ шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Юсупов Санжар Миртоирович шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар қилди Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати. Санжар Юсупов мазкур лавозимга Қаҳрамон Рашидов ўрнига тайинланди. Ташкилий масала Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари учинчи сессиясида кўриб чиқилди. Йиғилишда кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Рустам Холматов танқидий-таҳлилий нутқ сўзлади. Вилоят раҳбари ўз сўзида шаҳарда бугун тўпланиб қолган муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишларга танқидий баҳо берди. «Чирчиқ — саноат шаҳри, аммо охирги икки йилда ҳудудда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли равишда камайган», — деди вилоят ҳокими. "Газета.uz"да реклама Йиғилишда, шунингдек, шаҳарда бугун коммунал соҳада йиғилиб қолган муаммолар, аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича қилинган ишлар таҳлил қилинди. Санжар Юсупов меҳнат фаолияти давомида «Тошкент трактор заводи» ОАЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ да масъул вазифаларда ишлаган. Санжар Юсупов 2018—2020 йиллар давомида Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Место для вашей рекламы