Чилонзордаги ЙТҲда бир киши ўлди, беш киши жароҳатланди

Тошкентнинг Чилонзор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилди . Ҳодиса акс этган видео эса ижтимоий тармоқларда тарқалди . Авария 6 февраль куни ярим тунда Арнасой кўчасида содир бўлди. 25 ёшли Жавоҳир М. бошқариб келаётган Spark 36 ёшли Даврон А. бошқарувидаги Matiz билан тўқнашди. ЙТҲ натижасида Matiz ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этди. Унинг 27 ёшли йўловчиси Азизулло М. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди. Шунингдек, Spark ҳайдовчиси, унинг йўловчилари — 22 ёшли Акбар А., 18 ёшли Аббос Х. ва 20 ёшли Абдуллоҳ Х. ҳам тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди. ИИББ маълумотларига кўра, машиналар тўқнашуви Matiz ҳайдовчиси белгиланмаган жойдан орқага қайтиб олишга қарор қилгани сабабли содир бўлган.

Место для вашей рекламы