Чехияда 16 млн евролик давлат буюртмаси бўлган сайт бепулга қилиб берилди

Чехиялик бир гуруҳ дастурчилар бошқа бир ширкат 16 миллион евро қийматидаги давлат сервисини бепулга тайёрлаб, ҳукуматга топширди, деб ёзади TJournal. Дастурчилар буни Транспорт вазирлигининг исрофгарчилигига қарши намойиш белгисида сифатида амалга оширдилар. Уларнинг фикрига кўра, амалдорлар асоссиз равишда катта миқдордаги шартномани тузишган. Буларнинг барчаси пулли тезкор автомагистрал йўлларда ҳаркатланиш учун электрон рухсатномаларни сотишга мўлжалланган махсус сервисни ишлаб чиқиш бўйича тендер эълон қилинишидан бошланди. 400 миллион чех кронаси (деярли 16 миллион евро) миқдоридаги давлат буюртмаси интернет дўкон ҳамда iOS ва Android учун иккита дастур ишлаб чиқишни ўз ичига олган. Сайтни ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича тўрт йиллик шартнома Asseco Central Europe пудратчиси билан тузилган, очиқ танлов ўтказилмаган. "Газета.uz"да реклама Чехия ҳукумати томонидан «очиқчасига исрофгарчилик"ка йўл қўйилгани чех IT-ҳамжамиятининг норозилигига сабаб бўлди. Actum Digital компанияси соҳиби Томас Вондрачек тендерни «бемаъни» деб атади ва агар хоҳласангиз, худди шу ишни «бир неча кун ичида» амалга ошириш мумкинлигини айтди: «Ҳеч ким келажакда бизнинг умумий маблағларимизга ҳозирда давлат амалга ошираётганчалик муносабатда бўлмаслигини хоҳлайман», — дея қўшимча қилди. Томас Вондрачек маҳаллий дастурчиларга давлат буюртмасидаги сервиснинг муқобилини ишлаб чиқиш учун бирлашиш ва ҳакатон ўтказишни таклиф қилди. Ижтимоий тармоқлардаги ушбу чақириққа Чехиядан 300 нафар дастурчи жавоб беришди. 24 январ, жума куни кечқурун 60 киши тўпланди, якшанба куни кечқурун улар 16 млн евролик сервиснинг аксарият талабларига жавоб берадиган платформани ишлаб чиқишди. Душанба куни эса сайт синов тартибида ишлашни бошлади, у ҳозирча давлат тизимига уланмаган, бироқ барча вазифаларни бажаради. Ҳакатон вақтида Чехия бош вазири Андрей Бабиш дастурчилар ишини кўришга келди. 1 декабрга қадар транспорт вазирлиги тизимни амалга оширадиган ва ишга туширадиган компанияни аниқлаш учун очиқ тендер ўтказади. Шартнома миқдори бир неча баравар кам бўлиши кутилмоқда. Томас Вондрачек кейинги ишларни дастлабки 400 миллион кронанинг тахминан 25 фоизига тенг деб баҳолади ва унинг компанияси мусобақада қатнашмаслигини таъкидлади. Новости РАА хабарига кўра, Чехия бош вазири Андрей Бабиш президентга ҳакатондан сал олдинроқ транспорт вазири Владимир Кремликни ишдан бўшатишни таклиф қилган. «Бошқарувчи сифатида Кремлик тезкор автомагистраллар тўлови учун автомобилларни электрон маркалаш ахборот тизимини ишлаб чиқишга буюртмани тайёрлашни эплай олмади. У бу қадар катта миқдордаги пулни ҳеч қандай дастлабки танловларсиз фирмалардан бирига топширмоқчи бўлди. Солиқ тўловчиларнинг пуллари билан бундай муомалада бўлиш мумкин эмас. Вазирлар нимани хоҳласа шуни қилишлари мумкин эмас», — дея бош вазир сўзларидан иқтибос келтирди агентлик. Президент Милош Земан 24 январь куни транспорт вазирининг истеъфосини маъқуллади. Владимир Кремлик эса бош вазирнинг қарорини ҳурмат қилишини таъкидлади, аммо қўшимча қилиб, тизимни кечиктирмасдан ишлаб чиқиш устувор вазифа бўлгани сабабли танлов ёпиқ тартибда ўтказилганини қўшимча қилиб ўтди. Пудратчи Asseco Central Europe вакиллари, ўз навбатида, товон пулини талаб қилмасдан шартномани бекор қилишга тайёр эканликларини айтишди. Томас Вондрачекнинг фикрича, норозилик белгиси сифатида сайтнинг кўнгилли равишда ишлаб чиқилиши билан боғлиқ вазият келгусида Чехияда аҳоли тўлаётган солиқларни сарфлашда ўйлаб иш қилишларига сабабчи бўлади. «Ўйлайманки, давлат буюртмалари нархини асоссиз равишда оширишга барҳам берилди», — дея қўшимча қилди у.

Место для вашей рекламы