Чегарачилар Қирғизистон билан чегарада содир бўлган воқеага изоҳ берди

6 январь, душанба куни соат 13:30 да Наманган вилоятининг Поп туманидаги Оқ-Курча участкасида ўзбек чегарачилари давлат чегарасини бузувчиларни пайқади, дея хабар беради Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари матбуот хизмати. 500 га яқин майда шохли моллар боқаётган Қирғизистон фуқаролари ўз давлатлари чегарасидан 1,5 км масофада Ўзбекистон ҳудудига кириб келишди, деб аниқлик киритди Чегара хизмати матбуот хизмати. Ўзбекистон чегарачилари чегарани бузиш жойига етиб келишларидан олдин қирғиз чўпонлар поданинг кўп қисмини Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятининг Араб Ала-Бука туманига қайтариб ўтишган. Қолган подалар Оқ-Курчада бўлган. "Газета.uz"да реклама Ўзбекистон чегарачилари чорва моллари ва тинч аҳолини «икки томонлама келишувда эришилган чегара чизиғидан ташқарига» — Қирғизистон ҳудудига чиқариб юборишган. Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди, можаро ижобий ҳал қилинган, чегара ҳудуди аҳолиси билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.илари ўртасида жанжалли можаро келиб чиққани, можарони тўхтатиш учун ҳарбий хизматчилар ҳавога ўқ узганини хабар қилди. Жабрланганлар йўқ.

Место для вашей рекламы