Бухородаги савдо мажмуасида ёнғин келиб чиқди

26 февраль куни соат 22:37да Бухоро вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Бухоро шаҳар Баҳоуддин Нақшбанд кўчасидаги бир қатор савдо мажмуларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди, дея хабар қилди ФВВ матбуот хизмати. Ёнғин акс этган видеоёзув Telegram-каналларида тарқалди. Хусусан, «Подслушано в Бухаре | PvBux» каналида ҳодиса вақтида вокзал йўлининг ёпилгани, қолган дўконлар эгалари шошилинч равишда ўз товарларини ташиётгани ёзилган (видео). Ёнғинни бартараф этишга 15 та асосий, 2 та махсус ёнғин ўчириш автомобили ва 20 тадан ортиқ ёрдамчи техникалар жалб қилиниб,соат 00−40 да ёнғин тарқалишининг олди олинди ва соат 01: 30 да батамом ўчирилди. Ёнғин майдони 520 кв. м. ни ташкил этди. Ёнғин натижасида ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олган шахслар мавжуд эмас. Хозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда

Место для вашей рекламы