Бухоро вилоятига янги раҳбар тайинланди

Карим Жамолович Камолов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди, хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати. Бухорода бўлиб ўтган йиғилишда Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ҳозирга қадар Бухоро шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Карим Камоловни янги лавозимга тайинланиши ҳақидаги президент фармони билан таништирди. Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати Карим Камолов (1954 йили туғилган) Бухоро давлат муҳандислик-технология институти битирувчиси ҳисобланади. 1997−2011 йиллар давомида Бухоро шаҳрини бошқарган Карим Камолов олти йиллик танаффусдан сўнг шаҳар ҳокимлигига қайтарилганди. Вилоятга раҳбарлик қилиб келган Ўктам Барноев ҳукуматдаги янги лавозимга ўтказилгани муносабати билан меҳнат жамоаси билан хайрлашди. Хабар берганимиздек, у бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига ўтказилди.

Место для вашей рекламы