Бухоро ва Хива ўртасидаги темир йўл қатнови қайта тикланади

2 мартдан бошлаб «Бухоро-Хива-Бухоро» йўналиши бўйича тезюрар поездлар қатнови қайта бошланади, дея хабар берди «Ўзтемирйўлйўловчи» ОАЖ матбуот хизмати. Сафарнинг умумий давомийлиги 5 соат 09 дақиқа. Чипта нархи 59 минг сўмдан бошланади. Ушбу йўналишдаги биринчи тезюрар поезд қатнови ўтган йилнинг январь ойида йўлга қўйилган эди, аммо кейинроқ қатнов тўхтаб қолди.

Место для вашей рекламы