Бухоро шаҳри кириш ва чиқиш учун ёпилди

27 март куни соат 00:01 дан бошлаб, Бухоро шаҳрига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва Бухоро шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига, шу жумладан вилоят туманларига чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берган. Чекловлар қуйидаги ҳолларда татбиқ этилмайди:юк ташиш билан боғлиқ ҳолларгаБухоро шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Бухоро шаҳрига кириш учун;вилоят туманларидан Бухоро шаҳридаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари;вилоят ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган маъсул ходимларга. Бухоро шаҳрига кириш фақат тўрт йўналиш бўйича амалга оширилади: Янги ҳаёт кўчасидаги «Карвонбозор» чорраҳаси; Шарқ айланма йўлидан (халқ тилида «Шарқ бозорчаси» йўналишидан); Бухоро айланма йўлининиг Зармоноқ чорраҳасидан; Жондор бош бекатидан Ибн Сино кўчаси билан М-37 кесишган чорраҳадан. Ушбу жойларда ташкил этилган карантин постларида транспорт воситалари ва йўловчилар дезинфекция қилинган ҳолда шаҳарга киритилади. "Газета.uz"да реклама Олдинроқ, Самарқанд, Андижон ва Наманган шаҳарлари транспорт кириши ва чиқиши учун ёпилаётганини маълум қилган эдик.

Место для вашей рекламы