O‘zbekiston
yangiliklari

Бош вазир ЕОИИга аъзо бўлиш масаласида гапирди

Бош вазир ЕОИИга аъзо бўлиш масаласида гапирди
YANGILIKLAR
17:11, 05 апрель 2020
68
0

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 17 февраль куни Human хусусий бандлик агентлигидан жабр кўрган аҳоли билан учрашди. Ҳукумат раҳбари мулоқот давомида хориждаги меҳнат муҳожирлиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиш масаласига ҳам тўхталди, деб хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири. «Меҳнат миграцияси масаласи бўйича, жумладан, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиш масаласи кетмоқда. Ўртага ташланди, ҳисоб-китоб, қандай фойда ва зарари бор», — деди ҳукумат раҳбари. Абдулла Ариповнинг айтишича, айни пайтда 2,2 миллион ўзбекистонлик Россияда меҳнат фаолияти билан шуғулланмоқда. "Газета.uz"да реклама «Бизнинг ҳам юрагимиз ачийди, биз ҳам ўйлаймиз. Куни кеча президентимиз қарор қабул қилди: атрофдаги республикаларда ўқиб юрган ёшлар истаса, ҳужжатларни олиб қайтсин, имтиҳонсиз истаган институтига оламиз… Биз ҳам уларнинг шу ерда ишлашини хоҳлаймиз. Ҳозир янги иш жойларни ташкил қиляпмиз», — дея қайд этди у. Бош вазирнинг билдиришича, хориждаги меҳнат муҳожирлигида юрган ўзбекистонликлар патент учун тўлов амалга оширишга мажбур қилмоқда. «Россияда ишлаётган 2,2 миллион фуқароларимиз ҳар ойда, энг камида, 100 долларга яқин патент тўлайди. Бир йилда 1000 долларга яқин пул кетади. ЕОИИга аъзо бўлсак… Тўғри, кимгадир ёқар, кимгадир ёқмайди, сиёсатдонлар кўпайиб кетди: „Мустақилликни бериб қўяпмиз“, деб. Кимга мустақилликни бериб қўяпмиз, кимга? Мустақилликнинг берилишини нимадир кўряпсизлар, деган савол берадиган одамнинг ўзи йўқ. Ҳукумат бу масалани яқинда парламентга олиб чиқади. Парламент кўрсин. Биз ҳаммасининг ҳисобини қилдик», — деди у. Бош вазирнинг таъкидлашича, хорижда меҳнат қилувчи 2 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик учун меҳнат патенти бекор қилинса, ҳар йили қарийб 2 млрд доллар иқтисод қилинади. «Ўзбек — уйим, жойим, болам, дейдиган халқ. Асосий қисмини қаерга юборади? Ўзбекистонга келади. Ўзбекистонга фойдами, фойда эмасми? Ўзбекистон халқига фойдами, фойда эмасми? Нега унда айюҳаннос солиб, иттифоққа киряпмиз, деб ёзиб юришибди. Бунинг тагида нима борлигини билишадими?» — дея риторик савол билан юзланди бош вазир. Россиянинг катта шаҳарларида ишловчи хорижий меҳнат мигрантлари учун патент нархи 3738 рублдан 5400 рублгача (60−85 доллар) фарқланиши мумкин. «Халқ сўзи» нашрида эълон қилинган мақолада Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилло Рафиқов ўзбекистонликлар Россияда меҳнат патенти учун тахминан 3 млрд доллар сарфлаши ҳақида маълумот берган. 2019 йилнинг биринчи ярмида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 2 млрд доллардан ошганди. Ушбу кўрсаткич 2018 йилда 5,1 млрд долларни ташкил этган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив